

Шу тариқа, “аждарлар”нинг мазкур мусобақада 2020 йил октябридан бери давом этиб келаётган 58 ўйинлик мағлубиятсиз серияси ўз ниҳоясига етди. Бу Португалия чемпионати рекорди ҳисобланади.
Сержиу Консейсау шогирдлари лигада 82 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Уларни таъқиб қилаётган “Спортинг” эса “Порту”дан 9 баллга ортда қолмоқда ва жамоа ҳисобида битта захира учрашуви ҳам бор.



