UZ

Сўнгги янгиликлар

12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  1 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  2 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  9 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  1 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  7 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  2 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  23 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   6 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2

Сардор Рашидов нега "Насьонал" ўйинларида майдонга тушмаяпти? Янгиликлар

Сардор Рашидов нега "Насьонал" ўйинларида майдонга тушмаяпти?

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Сардор Рашидов фаолиятини Португалияда давом эттирмоқда.

Куни кеча, "Насьонал" клуби чемпионатнинг 32-тури доирасида "Гимараеш" меҳмони бўлди ва сўнгги дақиқалардаги урилган голи эвазига 1 очкога эга бўлди. 

Ушбу баҳсда Рашидов майдонга тушмади, у хатто ўйин қайдномасига ҳам киритилмади. Бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида 27 ёшли ҳужумчимиз билан боғландик.


— Нима учун сўнгги уч ўйиндан бери майдонга тушмаганингиз сабабини айтиб ўтсангиз...

— Ҳозир Ўзбекистондаман. Виза бўйича бир қанча муаммо юзага келди, шунинг учун клубдаги ўйинларда майдонга тушмаяпман. Бу мавсум бошқа ўйнамайман.


— Жорий мавсум жамоангизни лигада жон сақлаб қолиш имконияти қандай?

— Фикримча, бу мавсумда клубим Португалия қуйи лигасига тушиб кетиш эҳтимоли юқори.


— Жамоангиз қуйи лигага тушиб кетадиган бўлса, "Насьонал"дан кетасизми?

— Агар шундай бўлса, бошқа клуб сафига ўтиб кетишим мумкин. 


— Қайси жамоалардан таклиф бўлаётганини айта оласизми?

— Таклифлар бўлмоқда. Лекин, айнан қайси давлатлардан таклифлар бўлаётганини ҳозирча айта олмайман. Мавсум тугаганидан кейин бир тўхтамга келаман.


— Осиё кубоги-2015да кўрсатган ўйинингизни намойиш этиш учун қайси омиллар сизга тўсқинлик қилмоқда?

— Ўйлашимча, ҳеч нарса менга ҳалақит қилмаяпти. Айни вақтда алоҳида ўзим машғулотларда қаттиқ меҳнат қиляпман. 


— Эндиги режаларингиз ҳақида икки оғиз мухлисларингиз учун айтадиган гапингиз бўлса марҳамат...

— Мен Португалияга кеча келиб қолганим йўқ. "Насьонал"га келганимдан сўнг, ўйиним ўхшамаган учрашувлар кўп бўлди. Мана шундай пайтда мени қўллаб-қувватлаб туришгани учун уларга алоҳида раҳмат айтаман. 


— Сизга ҳам раҳмат! Биз сизга ишонамиз, муваффақият ҳамроҳингиз бўлсин!

— Раҳмат!


Нодир Абдурасулов суҳбатлашди

Рейтинг: -92   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика