

51 ёшли мураббий ЖЧ-2018дан сўнг Мадрид клубида иш бошлайди. У "Реал" билан 3 йиллик шартнома тузди. Лопетеги 2016 йилдан буён Испания терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаб келаётганди.
Бундан олдин "Порту" ва 2008/09 йилда "Реал Мадрид Кастилья"ни бошқарган.
Лопетеги 1988-1991 йилларда "Реал" дарвозабони бўлган. 1994-1997 йилларда "Барселона"да ўйнаган.




