

Жумладан, "Қизилқум" жамоаси бугуннинг ўзида иккинчи янги ўйинчи билан шартнома имзоланганини эълон қилди.
"Грузия чемпиони ҳамда кубоги соҳиби ҳисобланган грузиялик ярим ҳимоячи Акаки Шулая эндиликда жамоамиз шарафини ҳимоя қилади", - дейилади клуб хабарида.
Акаки Шулая ҳақида маълумот:
Исми: Акаки Шулая
Туғилган куни: 06.09.1996
Туғилган жойи: Мартвили — Грузия
Позицияси: Ўнг қанот ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: "Мерани Мартвили" (Грузия), "Цхинвал" (Грузия), "Сиони" (Грузия), "Динамо Тбилиси" (Грузия), "Сабуртало" (Грузия), "Торпеда Кутаиси" (Грузия).





