Расман: Патрик Клюйверт "Ла Масия"нинг янги директори
25 июл 2019 18:36
Янгиликлар
Расман: Патрик Клюйверт "Ла Масия"нинг янги директори
Голландиялик собиқ футболчи Патрик Клюйверт "Барселона"га қайтди.
У клуб билан икки йиллик, яъни 2021 йил июнга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.
У 2018 йил ёзда Камерун терма жамоаси бош мураббийи Кларенс Зеедорфнинг мураббийлар штаби таркибига кирган эди.
43 ёшли голландиялик "кўк-анорранглилар" таркибида 1998-2004 йиллар ҳаракат қилган. У бу вақт давомида 308та ўйинда майдонга тушиб, 145та гол уришга эришган.
Клюйверт футболчилик фаолияти давомида "Барселона"дан ташқари "Аякс", "Милан", "Ньюкасл", "Валенсия", ПСВ ва "Лилль" клубларида тўп сурган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар