Клюйверт Туркия клуби бош мураббийи бўлди

Sherzod Nurmatov
1 июл 2023, 16:43
Нидерландиялик мутахассис Патрик Клюйверт "Адана Демирспор" устозига айланди, деб хабар берди клуб расмий сайти.

47 ёшли нидерландиялик билан шартнома 2 йилга мўлжалланган.

Клюйверт фаолияти давомида ПСЖ спорт директори, Камерун терма жамоасида ёрдамчи мураббий, "Барселона" академияси директори ва Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: adanademirspor.com.tr