UZ

Сўнгги янгиликлар

15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  28 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  1 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  6 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  13 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  18 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  19 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1

Расман: Ўзбекистон футзал МТЖ Хорватияда йиғин ўтказиши тасдиқланди Янгиликлар

Расман: Ўзбекистон футзал МТЖ Хорватияда йиғин ўтказиши тасдиқланди

Ёдингизда бўлса, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 21 январдан навбатдаги йиғинга киришиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўшанда вакилларимиз 25 январь куни Хорватияга учиб кетишлари ҳақида ҳам маълумот бергандик.

Ўзбекистон футзал МТЖ Хорватияда йиғин ўтказади ва Франция, Черногория ҳамда Кувайтга қарши ўйнайди

Бироз аввал ЎФА матбуот хизмати ана шу хабарни тасдиқлади. Унга кўра, 21 январь куни Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Йиғиннинг иккинчи қисмини вакилларимиз 26 январдан 2 февралгача Хорватияда давом эттиришади. Хорватиядаги йиғин доирасида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Франция ва Черногорияга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишади. 

Ўртоқлик ўйинлари

28.01.2022

Ўзбекистон — Франция

30.01.2022

Ўзбекистон — Черногория

31.01.2022

Ўзбекистон — Франция


Биз берган хабарда Кувайт билан ҳам ўйин ўтказишимиз ҳақида маълум қилгандик. УФА берган расмий хабарда эса қитъадошларимиз билан ўйин ўтказилиши ҳақида маълумот йўқ. Бразилиялик Какау бошчилигидаги кувайтликлар Хорватия йиғинига бормайдиган бўлишганми ёки бошқа сабаб, буниси бизга қоронғу.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика