UZ

Сўнгги янгиликлар

09:09Флик ваъда берди  0 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

Расман: "Машъал"ни испаниялик мураббий бошқаради! Янгиликлар

Расман: "Машъал"ни испаниялик мураббий бошқаради!

"Машъал" клуби матбуот хизмати жамоанинг янги бош мураббийини эълон қилди.

"Бугун испаниялик Серхио Маринангели муборакликлар бош мураббийига айланди. Жамоани катта мураббийи Дилявер Ваниев эса жамоа бошлиғи лавозимига ўтказилди. 

Ўйлаймизки янги мураббийимиз жамоамизга ўзига хос янгилик олиб киради.

Маринангели бунга қадар про-лигада “Оқ-тепа” жамоасида ишлаб келаётганди. 

Маълумот ўрнида Испаниялик  мутахассис  Серхио Мариангели 2015-2017 йилларда Экваториал Гвинея терма жамоасида бош мураббий Эстебан Беккерга ассистентлик қилган ҳамда 2015 йилги Африка Миллатлар кубогида ярим финал босқичигача олиб бориб қитъанинг кучли тўрт жамоаси қаторидан жой олишида катта ҳисса қўшган.

Мариангели фаолияти давомида мураббий сифатида 2014-2015 йилларда Испания чемпионатининг биринчи лигаси вакили "Эскуела Футбол Алуче" жамоасида бош мураббий, 2016-2017 йилларда Мадрид ёшлар жамоаси бўлмиш "Юнион Депортива Трес Сантос" клубида, 2017 йилдан бугунги кунгача эса Мадрид лигасининг "Иглесиас Ла Вид" клубида фаолият юритиб келган. 2019 йилда УЕФА Про лицензиясини қўлга киритган. "Реал Мадрид", "Атлетико Мадрид" клубларида малака оширган шунингдек АПЛ иштирокчиси "Лидс" клуби бош мураббийи Марсело Бьелса қўл остида амалиёт ўтаган.", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Олдинроқ "Локомотив"ни португалиялик Микаэл Секейра бошқариши маълум қилинганди.

Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика