UZ

Сўнгги янгиликлар

13:57"Атлетико" футболчиси "Брондбю"га ўтади  0 13:52Мутахассис фикри: "Пахтакор" Шацких келгач ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда. "Нефтчи" бир нарса ҳисобига ютиши мумкин"  6 13:33Рэшфорд ушбу ёзда ПСЖга ўтмайди  0 13:10"Барселона" Ла Лига мавсуми учун 17 ўйинчини рўйхатдан ўтказди. Улар орасида янги ўйинчилар йўқ  11 12:47"Трабзонспор" Шомуродовнинг ижараси бўйича "Рома"га таклиф берди  8 12:25"Металлург" - "Насаф". Бекободдаги учрашувларда тенглик  17 12:05"Пахтакор" "Нефтчи"ни сафарда охирги маротаба қачон ютганини биласизми?  38 11:43Суперкубокда кимлар ўйнаши керак? 1-лига чемпионига у ерда нима бор?!  7 10:50Конференциялар Лигаси саралаши. “Вильярреал”, “Вест Хэм”, “Фиорентина”, “Истанбул” ва бошқа жамоаларнинг плей-оффдаги рақиблари маълум  0 10:35Перес мухлисларнинг Роналдуни қайтариш ҳақидаги илтимосига қандай жавоб берди?  7 10:10Сиявуш Ҳақназарий: "АГМКга ғалаба руҳи қайтди"   2 09:50Капелло Гвардиола ҳақида: “Энди ҳеч қандай баҳона ўтмайди”  24 09:35CAFA U-19 Championship 2022. Бугун Ўзбекистон охирги турни аутсайдерга қарши ўтказади (+жадвал)  17 09:20МЮ “Ювентус” футболчисини олиб келиш учун музокараларга Роналдуни қўшди  8 09:05Европа Лигаси саралаши. Плей-офф раундининг барча жуфтликлар аниқ  2

Расман: Манданда 15 йилдан кейин "Марсель" билан хайрлашди ва "Ренн" сафига қўшилди Янгиликлар

Расман: Манданда 15 йилдан кейин "Марсель" билан хайрлашди ва "Ренн" сафига қўшилди

37 ёшли дарвозабон Стив Манданда фаолиятини "Ренн"да давом эттиради.

У ўтказилган ўйинлар сони бўйича "Марсель" клуби рекордчиси ҳисобланади. Томонлар 2024 йилгача мўлжалланган шартномани бекор қилишга қарор қилишди, деб хабар берди клуб сайти.

Манданда 2007 йилда "Гавр"дан келиб, бугунги кунгача "Марсель" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. У фақат бир мавсум Англиянинг "Кристал Пэлас" клубида ўйнаб қайтган.

Расмий маълумотларга қараганда, футболчи фаолиятини "Ренн"да давом эттиради. У мазкур клуб билан 2023/24 йилги мавсум сўнгигача шартнома тузган. 

Умуман олганда, Манданда "Марсель" сафида 613 та ўйин ўтказган ва бу клуб тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Тажрибали посбон жамоа таркибида Франция чемпиони номига сазовор бўлди ва Франция Лига Кубоги (уч марта) ва мамлакат Суперкубоги (икки марта)ни қўлга киритди. 2018 йилда Франция терма жамоаси билан Жаҳон чемпионига айланди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

   
07 июл 00:18:47
Muhammadxon Mamatov
Жахон чемпиони қойил
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика