

"Ливерпуль" клуби "Лейпциг" аъзоси Доминик Собослаи трансферини расман эълон қилди. Футболчи клуб билан 2028 йилгача шартнома имзолади. Венгриялик футболчи учун "Ливерпуль" 70 млн евро сарфлагани аввалроқ маълум қилинганди.

Маълумот учун, Собослаи "Лейпциг"даги икки мавсумида 62 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 16 та ассист қайд этган.



