Расман: ФИФА “Шўртан”га қўйилган тақиқни олиб ташлади

Eldor Akmurzayev
27 апр 2021, 20:55
Бу ҳақда ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ўз саҳифаси орқали хабар бермоқда.

“ФИФА ва ниҳоят “Шўртан” футбол клубига қўйилган тақиқни расман олиб ташлади. Воривончик ҳам, Криушенко ҳам пулни олганини тасдиқлади.

Сўнгги 5 ойда 5 та клуб ФИФА тақиқидан қутилди: "Қўқон-1912", "Нефтчи", "Андижон", "Сурхон", "Шўртан". Айни вақтда ФИФА тақиқи бор клубимиз қолмади. Олдинда эса клублар устидан яна ким қандай шикоят қилишини вақт кўрсатади. ПФЛ эса 2022 йилдан бошлаб бу борадаги талабларни қатъийлаштириш бўйича ЎФА Ижроқўмига таклиф тайёрламоқда”, деб ёзади Диёр Имомхўжаев.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: t.me/diyorimamkhodjaev