Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди

Sherzod Nurmatov
29 июл 2025, 17:28
Португалиялик ҳужумчи Жоау Феликс "Челси"дан Саудия Арабистонининг "Ал Насср" жамоасига ўтди.

25 ёшли футболчининг Саудия Арабистони клубидаги йиллик маоши 17,5 млн еврони ташкил қилади. Маълумот ўрнида, у Лондонда 7 млн евро ишлаб топарди.

Аввалроқ инсайдер Фабрицио Романо португалиялик футболчининг трансфер нархи 30 миллион еврони ташкил қилиши, бироқ бонусларни қўшиб ҳисобласа, бу сумма 50 миллион еврогача ошиши мумкинлиги ҳақида маълум қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: alnassr.sa