Жоау Феликснинг "Ал Насср"даги маоши маълум

Khoja
29 июл 2025, 09:55
"Челси" футболчиси Жоау Феликснинг "Ал Насср"га ўтиши деярли аниқ.

Саудияликлар футболчининг трансфери учун 45 миллион евро тўлашади. Футболчининг ўзи билан эса 3 йиллик шартнома имзоланади. 25 ёшли португалнинг йиллик маоши 17.5 миллион еврони ташкил қилади.

Солиштириш учун, у "Челси"да йилига 7 миллион евро даромад қиларди. Уни ортга қайтаришни истаган "Бенфика" эса йилига 3 миллион евро беришни режа қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com