UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  0 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   0 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  6 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  0 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  16 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  1 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  7 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  2 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  12 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   13 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  2 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1 11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  1

Расман: Элдор Шомуродов "Рома" футболчиси! Янгиликлар

Расман: Элдор Шомуродов "Рома" футболчиси!

Элдор Шомуродов "Рома" футболчиси!

"Рома" клуби расман Элдор Шомуродовнинг трансферини эълон қилди.

"26 ёшли Элдор Шомуродов 17.5 млн евро эвазига "Рома" клубига ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси 5 йиллик, 2026 йилнинг 30 июнига қадар давом этувчи шартнома имзолади. Битим таркибида яхши ўйин кўрсатгани учун бонуслар ҳам бор. Бундан ташқари, "Женоа" клуби футболчининг кейинги трансферидан маълум миқдорда фойда кўради", -дейилади клуб баёнотида. 

Шомуродовнинг ўзи ҳам янги клубга ўтганига муносабат билдирди.

"Рома" клубига ўтишим фаолиятимдаги катта қадам. Мен клуб учун қўлимдан келган барча нарсани қиламан. Дунёнинг энг катта клубларидан бирида берилган имкониятга лойиқ эканлигимни исботлайман. Менинг "Рома"га ўтишга бўлган иштиёқим сабаб бу битим жуда тезда амалга ошди. Янги жамоадошларим ва мураббий билан тезроқ тил топишиб кетишга ошиқмоқдаман", -дейди Элдор Шомуродов.

Элдор Шомуродов "Рома" таркибида 14 рақамда тўп суради. 

Рейтинг: +158   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика