UZ

Сўнгги янгиликлар

09:27“Барселона”нинг икки етакчиси “Наполи”га қарши жавоб беллашувида қатнашмайди   1 09:13Левандовски Роналдунинг рекордини такрорлади   3 08:57“Барселона” футболчилари “Наполи”га қарши баҳсда дарвоза томон нечта аниқ зарба берди?   3 08:45Пике жароҳат олди   5 08:32Кики Сетьен “Барселона”нинг ЕЧЛдаги 23 йиллик анъанасини бузди   5 08:16“Наполи”—“Барселона” учрашувининг энг яхши ўйинчиси маълум бўлди   8 08:11“Челси”—“Бавария” учрашувининг энг яхши ўйинчиси аниқланди   5 07:00ЕЧЛ. "Челси" - "Бавария" 0:3  6 06:55ЕЧЛ. "Наполи" - "Барселона" 1:1  5 03:30Olamsport: Исроил Мадримов рақиби ҳақида гапирди, ўзбек спортчилари лицензион мусобақа учун Бишкекка боришади  2 02:55ЕЧЛ. "Барселона" ва "Наполи" ўзаро муроса кўчасини танлашди  130 02:50ЕЧЛ. "Бавария" Лондонда йирик ғалабага эришди  96 01:39Пирло: "Балотелли терма жамоага қайтиши мумкин"  5 01:27"Милан" Орьега эътибор қаратмоқда  1 00:55Карло Анчелотти "Эвертон"га мексикалик футболчини таклиф қилмоқчи  0

Расман: Дердийок эркин агент сифатида “Пахтакор” билан 2 йиллик шартнома имзолади Янгиликлар

Расман: Дердийок эркин агент сифатида “Пахтакор” билан 2 йиллик шартнома имзолади

Швейцариялик ҳужумчи “шерлар”нинг янги футболчисига айланди.

Бу ҳақда клубнинг Телеграмдаги расмий саҳифаси хабар бермоқда.

Швейцария терма жамоаси сафида жаҳон ва Европа чемпионатлари финал босқичи иштирокчиси бўлган тажрибали ҳужумчи Эрен Дердийок "Пахтакор"нинг навбатдаги трансферига айланди. Футболчи жамоа билан эркин агент сифатида икки йиллик шартномага имзо чекди.

Дердийок фаолиятини Швейцариянинг "Олд Бойз" жамоасида бошлаган. Кейинчалик яхши ўйинлари билан ўша пайтда мамлакатда гегемон саналган клуб "Базель" эътиборини жалб қилган. Шундан сўнг Германия бундеслигасида "Байер" ва "Хоффенхайм" клублари шарафини ҳимоя қилган. 2014 йилдан у фаолиятини Туркияда давом эттириб, "Қосимпошо", "Галатасарой" ва "Гўзтепе" жамоаларида тўп тепди. "Базель" ва "Галатасарой" таркибида Швейцария ва Туркия чемпионига айланган. Миллий терма жамоаси сафида эса кўплаб муваффақиятли ўйинларда майдонга тушиб, Европа ва жаҳон чемпионатлари финал босқичларида иштирок этиб, мухлислар қалбидан жой олган.


"Шерлар" сафига хуш келибсан, Эрен!


Эрен ДЕРДИЙОК

Туғилган санаси: 12.06.1988

Туғилган жойи: Базель, Швейцария

Бўйи: 191 см

Амплуаси: ҳужумчи

Фаолияти

20042006  Олд Бойз   18 ўйин, 10 гол

20062009  Базель   63 ўйин, 17 гол

20092012  Байер    90 ўйин, 25 гол

20122014  Хоффенхайм19 ўйин, 1 гол

20132014  Байер   18 ўйин, 1 гол

20142016  Қосимпошо   40 ўйин, 15 гол

20162019  Галатасарой   63 ўйин, 20 гол

2019  Гўзтепе  5 ўйин

Швейцария терма жамоасида 60 учрашувда 11 гол урган.


Ютуқлари: Швейцария чемпиони-2008, Швейцария Кубоги соҳиби-2008, Туркия чемпиони-2018, Туркия Суперкубоги соҳиби-2016.

Швейцариянинг энг яхши ёш футболчиси-2008.




Рейтинг: +86   

Фикрлар

+20   
17 янв 23:42:36
Согдиана Джизак
Hassi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2-2.5 mln dollar ga **** kerak bizaga futbalist. Mana qayoqqa ketyapti davlatni puli... A bizani Surxondaryoda Svet yo'q ayni damda... Undan ko'ra GES qurgin shu pullarga.... EEE onangni deging keladi:-(
Жонга тегдиларинг газ йук свет йук диб.Унга Патакорни нима алокаси бор еки узбек футболини нима алокаси бор.Хар бир вилоятни йиллик уз сметаси бор.Демакки кеб чикадики вилоят рахбарлари сметани маълум микдори чунтакка тиккан.шуничун свет йук.Хоп шунака буса Суперлигада Сурхон уйнамокчи буганда гапириш керегиди.Хозирда катта харажат килиб Сурхонни кучайтираетган Хоким буваларингга айтишларинг кере свет йук суперлигадан тушир командани деб.Гапни олдин сал уйлаб кейин езиш кере.Колаверса Пахтакор хусусий клуб.
+18   
18 янв 08:46:16
A C M I L A N C O M
Охирги кунларда "халқни пули", ёки хусусий клуб деган гаплар кўпайиб кетвотти. Хўп Пахтакор хусусий клуб экан, лекин шу пайтгача Тошкент шаҳар қарамоғида эдику. Бунёдкор бир вақтлари хусусий бўлиб гуркираб кетган вақтларда Пахтакорни раҳбарлари ҳокимиятни эшигини тагида сарғайиб ўтирарди. Энди замон ўзгарди Пахтакор хусусий клубга айланди, Бунёдкор эса давлатни кўмагига муҳтож. Одилбойни ишлари чаппасига кетиши билан Бунёдкорни ҳам ишлари юришмай қолди. Одилбой даврида кимлар келиб кетмади. Бутун дунёга жар солишди. Худди шундай Алишер Усмонов ҳам ҳозир Пахтакорга ёрдам қўлини чўзяпти. Эртага унга ҳам пақ этиб бир гап бўлиб қолса ёки ўлиб нетиб қолса нима бўлади. Ўрис хотини ачинадими бизга?! Шунинг учун бугунги кун биланмас эртанги кун билан яшаш керак. Локомотив Ўзбекистон темир йўллари АЖ нинг балансидаги жамоа. Бу жамоа ҳам давлатга қарам эмас! Деярли хусусий жамоа. Ўзбекистон темир йўллари халққа хизмат кўрсатади ва шу топган даромадининг мингдан бирини ўз жамоасига беришга ҳақли. Керак бўлса 50 фоиз даромадини тикади. Бу уларнинг иши. Халқнинг хизматини қилгандан кейин ўзи ишлаб топган пулини ўзи билади нимага ишлатишни. Пахтакорни ҳомийси ЎзМеталлПром ҳам ўз маҳсулотини халққа сотади. Бунёдеорни ҳомийси ЎзбекНефтГаз ҳам бензин билан газни халққа сотади. Шундай экан ҳаммаси ҳам ҳомийлар ҳисобидан кун кўради. Агар эртага ҳомий кетиб қолса ТАМОМ! Ҳаммаси касодга учрайди. Шундай экан бу хусусий клуб, бу клуб халқни пулини ейди дейишни бас қилинглар! Халқни пули бўлса қайси жамоага бир сўм ўтказиб БЕРДИНГИЗ? Мошинангизга бензин қуйиб ишингизни битирдингиз, таксичилик қилдингиз фойда кўрдингиз. Уйингизда газ ёқиб уйингизни иситдингиз, овқат пиширдингиз шунинг учун газга пул тўладингиз. Участка қурдингиз арматура сотиб олдингиз шунинг учун пулини бердингиз. Тошкентга поъедда бориб келдингиз йўллар яхмалак. Такси ёки автобусда бориш хавфли. Поъезд қулай бўлгани учун ҳам пул тўладингиз улар сизни манзилингизга ооиб бориб қўйишди. Хохламасангиз минманг. Сизни ҳеч ким мажбурламайди. Хўш энди поъездга минди дегани Локомотивни счётига пул ўтказиб берди дегани эмаску! Ёки мошинасига бензин, газ қуйиб Бунёдкорга ҳомийлик қилди деганимаску. Уголник, арматура сотиб олиб Пахтакорни оталиққа олдим деганимас бу. Ҳаммаси ҳам давлат назоратидаги ярим хусусий жамоалар.
+16   
17 янв 23:15:55
Rodrygo
O'ylaymanki, Eren Derdiyok "Paxtakor"ga OCHL da ajoyib natijalarni taqdim etadi. Bu transfer va nihoyat O'zbekistonda ham yirik transferlar boshlanganini anglatadi. Endi navbat Obi Mikel transferiga. Paxtakorga omad (Navbahor muhlisi)
+14   
17 янв 23:17:48
Xurshid xashimov
Hassi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2-2.5 mln dollar ga **** kerak bizaga futbalist. Mana qayoqqa ketyapti davlatni puli... A bizani Surxondaryoda Svet yo'q ayni damda... Undan ko'ra GES qurgin shu pullarga.... EEE onangni deging keladi:-(
Пахтакор 100 % хусусий клуб. Давлатни бир сумини ишлатмиди.
+12   
17 янв 23:13:19
Hikmat Shakirov
Эркин агент сифатида шартнома тузилган, маошини эса мехнатига яраша олади. Свет, газга келсак хап бир вилоятнинг ўз бюджети бор демак талаб "Пахтакор" га эмас вилоятлар мутасадиларига бўлиши керак.
+9   
17 янв 23:23:05
Maestro1997
Hassi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2-2.5 mln dollar ga **** kerak bizaga futbalist. Mana qayoqqa ketyapti davlatni puli... A bizani Surxondaryoda Svet yo'q ayni damda... Undan ko'ra GES qurgin shu pullarga.... EEE onangni deging keladi:-(
Pahtakor xususiy klub davlatni puliga olib kelgani yoq
+8   
17 янв 23:15:57
Shaffoflik
Hassi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2-2.5 mln dollar ga **** kerak bizaga futbalist. Mana qayoqqa ketyapti davlatni puli... A bizani Surxondaryoda Svet yo'q ayni damda... Undan ko'ra GES qurgin shu pullarga.... EEE onangni deging keladi:-(
Paxtakor xususiy klubku. Davlatga qarab qomagan.
+8   
17 янв 23:07:31
Музаффар Махмудов
2 йил эканлиги кувонтирди. Хархолда 6 ой узини аяб уйнаб, кайтиб кетолмайди экан. Омад Дардийок ва отамнинг Пахтакорига
+7   
17 янв 23:18:54
Yaxuu)
Hassi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2-2.5 mln dollar ga **** kerak bizaga futbalist. Mana qayoqqa ketyapti davlatni puli... A bizani Surxondaryoda Svet yo'q ayni damda... Undan ko'ra GES qurgin shu pullarga.... EEE onangni deging keladi:-(
Давлатни пули эмас , Алишер Усмоновники
+7   
17 янв 23:10:41
Boy aka
Квоталаримизни оширинглар Пахтакор футболчилари.
Навбахор, Насаф жамоалари хам қатнашса ОЧЛ бахсларида терма жамоамизга фойда.
+6   
18 янв 07:17:43
FanatBarsa
Paxtakor ga OMAD... Barcha NAMANGANLIK muxlislar nomidan... Yurt sha'ni uchun kurashayotgan klubni qo'llab-quvvatlaymiz...
+6   
17 янв 23:10:09
Fc nasaf
xaqiqiy profesanal klub
+6   
17 янв 23:09:17
Atxam
Trenirovkaniyam bowlavoripti.Otammi paxtakoriga omad.
+5   
18 янв 07:38:33
Boburjon Nam city
Eng zur transfer shu buladi
+5   
18 янв 01:49:35
DJASU_R
Shu viloyatliklar o'z fikrlari bilan ichi qoraligini ochiqchasiga bildirib qo'yishadide. Poytaxtning biron jamoasi legioner sotib olsa pulni bekor sarflash hisoblansa, viloyat jamoalarida o'ynayotgan legionerlar oylik maoshini ko'chadan supurib olishyabdimi?! Eng qizig'i bironta viloyat jamoasi legioner sotib olsa, kommentida boshqa viloyat jamoasining muhlislari omad tilab qo'yishini ko'p kuzatganman, uning transfer narxi, oylik maoshini hech kim surishtrmaydi nimagadur????
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг