Расман: "Бавария"нинг тўрт футболчиси ярим финалда ўйнамайди

17 апр 2018, 15:54
"Бавария"нинг икки нафар ярим ҳимоячиси Артуро Видаль ва Корентен Толиссо Германия кубогининг ярим финал беллашувида мюнхенликларга ёрдам бера олишмайди.

"Бавария" лазаретидаги Мануэль Нойер ҳамда Кингсли Командан ташқари Артуро Видаль ва Корентен Толиссо ҳам бугунги ярим финал беллашувини ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Германия кубоги ярим финал доирасидаги "Байер" - "Бавария" учрашуви бўлиб ўтади. Леверкузенда Германия кубогининг дастлабки финалчиси номи маълум бўлади.

Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›