Расман: "Барселона" Адама Траорени ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди

Narzulla Saydullayev
30 янв 2022, 00:16
Футболчи ўз уйига қайтди.

"Барселона" клуби Адама Траорени расман ўз сафига қўшиб олди. Футболчи "Барса"да бу мавсум ижара асосида ҳаракат қилади. Агар "Барселона" Траорени кейинги мавсум сотиб оладиган бўлса, "Вулверхэмптон" 30 млн атрофида ишлаб олади. Футболчининг маоши "Барса" томонидан тўланади.

2015 йили Адама "Барселона"дан кетганди. Шундан кейин у "Астон Вилла", "Мидлсбро" ва "Вулверхэмптон" каби жамоалар таркибида ҳаракат қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: www.fcbarcelona.com