Расман: Азмун "Рома"га ўтди

Sherzod Nurmatov
26 авг 2023
"Рома" матбуот хизмати "Байер" ҳужумчиси Сердар Азмун жамоа сафига ўтганини маълум қилди.

Эронлик футболчи ижара асосида мавсум сўнгига қадар Рим клуби шарафини ҳимоя қилади. Агар Жозе Моуринью жамоаси футболчини жамоада олиб қолишни истаса, немис клубига 12 миллион евро тўлайди.

Азмун ўтган мавсум "Байер" таркибида 33 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган ва шунча голли узатмани амалга оширган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: asroma.com