

“Жуда оғир ва драматик воқеаларга бой ярим финал бўлди. Ўйин биз учун ажойиб бошланди: юқори темпда ҳаракат қилиб, биринчи бўлимдаёқ ташаббусни ўз қўлимизга олишга муваффақ бўлдик. Гол уриш учун яна имкониятларимиз бор эди, бир қатор хавфли қарши ҳужумлар ташкил этдик, бироқ улардан унумли фойдалана олмадик.
Япония ҳам жуда яхши ўйин кўрсатди ва баҳсни назорат қилди. Аввалги Осиё Кубогидаги тўқнашувда ҳам пенальтилар сериясида имкониятни бой бергандик, бугун ҳам худди шу ҳолат такрорланди. Бу омадсизлик бўлди деб ўйлайман, аммо футболчиларимга раҳмат айтмоқчиман. Улар майдонда бор куч ва маҳоратларини ишга солишди”, – деди тажрибали мутахассис.
Ўзбекистон энди эртага бронза медаллари учун кечадиган 3-ўрин учун баҳсда Хитойга қарши майдонга тушади.



