

29 ёшли хавбек мавсумнинг қолган қисмини Бирмингем клубида ўтказади. "Барса" матбуот хизматининг хабарига кўра, келишувда ўйинчини мавсум сўнгида харид қилиш ҳуқуқи қўшилган.
Коутиньо "Барселона"га 2018 йилда "Ливерпуль"дан ўтганди. Бразилиялик 2019/20 йилги мавсум "Бавария" таркибида ижара асосида ҳаракат қилган.
Ҳужумкор ярим ҳимоячи жорий мавсум "Барса" сафида барча мусобақаларда 16та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.



