

Бироқ, “ қизил иблислар” устози Ральф Рангник 34 ёшли уругвайликнинг қишда жамоада қолишини тасдиқлади.
“Охирги бир неч ҳафта давомида у билан кўп гаплашдим. Илк кунимданоқ Эдинсонга у биз учун жуда муҳим футболчилигини айтганман. Унинг профессионаллиги ва ишга бўлган муносабати шунчаки ажойиб. Унга мавсум охиригача қолишини жуда хоҳлаётганимни айтдим.
У мен уни қанчалик қадрлашим ва қанчалик хурмат қилишимни билади. Шу туфайли “Бёрнли”га қарши баҳсда дастлабки дақиқаларданоқ Криштиану билан жуфтликда ўйнади. Кавани уни қўйиб юбормаслигимни аниқ билади”, дейди немис мутахассиси.



