Рангик: “Де Хеа биз учун ўйинни ютиб берди”

Eldor Akmurzayev
12 дек 2021, 07:50
АПЛ 16-турида МЮ сафарда қийинчилик билан “Норвич”ни таслим (1:0) этди.

Баҳсдан кейин меҳмонлар устози Ральф Рангник ғалаба ҳақида фикр билдирди.

“Бу жуда шиддатли, кўп жисмоний куч талаб қиладиган ўйин бўлди.Дин Смитга “Норвич” жадвалнинг қуйи қисмидаги жамоа сифатида ўйнамоётганини айтдим. Якунда Де Хеа биз учун ўйинни ютиб берди.

Доимо ўзимизни жисмоний томондан кўрсатишимиз лозим. Баъзи футболчиларимиз техникавий ўйнайди, аммо техникасини кўрсатиш учун уларга бўш жой топилмади. Шу туфайли кўпроқ физикага урғу беришимиз зарур ва бошқа позицияларга ҳам. МЮ шиддаткорликни ошириши керак.

Уч очко олдик ва яна нолга ўйнадик. Бироқ, қўшишда давом этишимиз керак бўлади”, дейди немис мутахассиси.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: BBC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›