

"Марез қолишига ишонаман, Кантега эса фақат энг яхши ниятларимни тилайман. Мен бошидан таркибни сақлаб қолиш тарафдори эдим, аммо Н'Голо уни қўйиб юборишимни сўради. У билан хайрлашишга тўғри келди. Буни истамаган эдик, аммо Канте кетишни хоҳлади. Ўтган мавсумда Камбьяссо, ҳозир - Канте. Қўрқинчли жойи йўқ. Менди - ўша жойда тўп тепса ҳам бошқача футболчи. Ҳозирги таркибдан кўнглим тўқ. Морган янги шартномага имзо чекди ва мен жуда хурсандман, чунки бошқалар ҳам жамоа сардорига эргашишади" - дейди Раньери.



