

"Интер" инглиз футболчисини марказий ҳимояни кучайтириш учун вариант сифатида кўриб чиқмоқда. Шу ёзда эркин агент мақомини олган Стоунз атрофидаги вазиятни "Ювентус" ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.
Якунланган 2025/2026 йилги мавсумда Жон Стоунз барча турнирларда 18 та ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 18 миллион еврони ташкил этади. Англиялик ҳимоячи "шаҳарликлар" сафида 2016 йилдан буён тўп тепиб келаётган эди ва ушбу давр мобайнида олти бор Премьер-лига чемпионлиги ҳамда Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритишга улгурди.



