Раньери: "Бизни бошқа жамоаларнинг ўйини қизиқтирмаслиги керак"
04 мар 2016 23:15
Янгиликлар
Раньери: "Бизни бошқа жамоаларнинг ўйини қизиқтирмаслиги керак"
"Лестер" жамоаси бош мураббийи "Уотфорд"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
"Ҳозирда биз учун ҳар бир ўйин бу катта жанг. Умуман премьер-лигада ҳар бир жамоа учун айни пайтда ғалаба жуда зарур. Канте охирги машғулотларда умумий гуруҳ билан шуғулланди. Унинг ўйинга тушишини эса учрашувдан олдин ҳал этаман. Лекин шуни қўшимча қилишим мумкинки, у бу турда жамоамизга ёрдам бериши мумкин. Мен ўз фалсафамни футболчилар миясига сингдиришга ҳаракат қиляпман. Ҳозирда биз бошқа жамоаларнинг натижаларига эътибор бермаслигимиз керак. Бу биз учун қизиқ эмас ва аҳамияти йўқ. Жамоа ўз имкониятлари ҳақида ўйлаши лозим", - деди Клаудио Раньери.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар