Расман: "Милан" бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Eldor Akmurzayev
8 окт 2019, 22:45
Жорий йилнинг ёзида «Милан»га бош мураббий этиб тайинланган Марко Жампаоло расман лавозимини тарк этди.

«Россонерилар»нинг қониқарсиз натижалари боис раҳбарият шундай қарорга келган. 52 ёшли мутахассис билан келишув 2021 йилга қадар мўлжалланганди. Миланликлар Италия чемпионатининг 7 туридан кейин 9 очко билан 13-ўринда туришибди. 

Аввалроқ, Жампаолонинг ўрнини  Стефано Пиоли эгаллаши ҳақида хабар бергандик

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: acmilan.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›