"Милан" бугун янги бош мураббий номини эълон қилади

8 окт 2019, 20:50
"Милан" клуби бош мураббий ва унинг штабини ўзгартиришни мўлжалламоқда.

"Россонерилар" раҳбарияти Стефано Пиолининг агентлари билан янги шартнома борасида муҳокама ўтказмоқда. Томонлар ҳозирча келишув шартлари бўйича якуний қарорга келишмаган. Улар 2 йиллик ёки узайтириш ҳуқуқи билан 1 йилга битим тузишмоқчи.

Пиоли бугун "Милан" билан шартнома имзолаши ва эртадан бошлаб жамоа билан машғулот ўтказиши кутилмоқда.   

Ўхшаш янгиликлар


Манба: gianlucadimarzio.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›