Рамос "Реал"дан кетиши ҳақидаги хабарга "лайк" қўйди

Alisher
2 фев 2021, 17:19
Серхио Рамос мавсум якунлангандан сўнг "Реал"дан кетиши ҳақидаги хабарга Instagram'да "лайк" қўйди.

Сўнгги ҳафталарда "Реал" сардори Серхио Рамос борасида кўплаб миш-мишлар янграмоқда.

"Реал" сардорининг амалдаги шартномаси мавсум сўнггида якунига етади. Битимни узайтириш борасида музокаралар бўлиб ўтмаяпти.

Қайд этиш керакки, Серхио Рамос "Реал"да 2005 йилдан бери ўйнайди. У Мадрид клубига "Севилья"дан ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: COPE

Сўнгги янгиликлар

Барча ›