Ракитич: "Хорватия терма жамоаси Португалияни чиқариб юбориш учун етарлича кучли"
25 июн 2016 17:48
Янгиликлар
Ракитич: "Хорватия терма жамоаси Португалияни чиқариб юбориш учун етарлича кучли"
Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Иван Ракитич Португалияга қарши бўлиб ўтадиган Евро-2016 1/8 финал баҳси ҳақида фикр билдирди.
"Португалияга қарши баҳсдаги режамиз Испания билан учрашувдаги ўйинимизни такрорлаш. Ғалаба қозонишимиз учун майдондаги ҳар бир вазиятда "жон беришимиз" керак.
Роналду жамоасиз ғолиб бўла олмайди. Мен уни "Реал" - "Барселна" учрашувида таслим этганман, буни Европа чемпионатида қайтара оламан деган умиддаман.
Хорватия терма жамоаси Португалияни чемпионатдан чиқариб юбориш учун етарли кучга эга деб ўйлайман" - дейди Ракитич.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар