Ракитич Неймарнинг “Барса”га қайтиши ҳақида: “Ҳозир кўпчилик Дисней ҳақида фильмлар томоша қилмоқда. У ерда сеҳргар бор”

20 апр 2020, 22:43
Ярим ҳимоячи Иван Ракитич ПСЖ форварди Неймарнинг “Барселона”га қайтиши ҳақидаги гап сўзларга ҳазил тариқасида ўз муносабатини билдирди.

-“Барселона” Неймарни ўз сафига қўшиб олиши мумкинми?

-Адашмасам ҳозир барча оталар кўплаб фильмлар ва Дисней қаҳрамонлари ижросидаги мультфильмларни томоша қилишмоқда. У ерда шундай сеҳргарлар борки, улар кўплаб иложсиз нарсаларни амалга оширишади”, деди хорватиялик футболчи Movistar+ эфирига қилган чиқиши давомида.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Movistar+