Ракитич фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

Mirjalol Normatov
26 апр 2020, 14:25
"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, Иван Ракитич учун курашга "Тоттенхэм" ҳам қўшилган. Унинг трансферига "шпорлар" Танги Ндомбелени қўшиб бериши мумкин. Айни дамда Танги "Барселона" нишонида бўлиб турибди.

Ракитичнинг хизматларига "Севилья", "Атлетико" ва "Наполи" каби клублар томонидан ҳам қизиқишлар бўлмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2021 йилга қадар давом этади.

Ушбу мавсумда 32 ёшли хавбек барча турнирларда 31 ўйинда 4 голли пасни амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo