Рафинья "Барселона" билан АҚШга йўл олади

Alisher
13 июл 2022, 14:30
"Лидс" ҳужумчиси Рафинья бугун "Барселона" сафига қўшилади.

Бразилиялик форвард АҚШдаги мавсумолди турига Каталония клуби билан йўл олиш учун барча ҳужжатларни тайёрлади.

25 ёшли бразилияликнинг трансфери борасида музокаралар якуний босқичда.

Рафинья ўтган мавсум "Лидс" таркибида барча мусобақаларда 35та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: getfootballnewsspain.com