Қувондиқ Рўзиев: “Ортда қолаётган йил мен учун ажойиб ўтди”
31 дек 2015 09:30
Янгиликлар
Қувондиқ Рўзиев: “Ортда қолаётган йил мен учун ажойиб ўтди”
- Биласизи ортда қолаётган 2015 йил мен учун жуда ҳам омадли кечди. “Қўқон-1912” сафида ўйнаб, етарлича ўйин амалиётига эга бўлдим. Қўқонлик мухлисларнинг олқишига сазовор бўлдим. Асосийси халқнинг эътиборидир. Айниқса ғалаба қозонган ўйинларимиздан сўнг кўплаб ашаддий ишқибозларимиз томонидан илиқ фикрларини эшитиш ёқимли бўлди. Клуб муваффақиятларига озми-кўпми ўз ҳиссамни қўша олдим деб ўйлайман. Шунинг учун бемалол айта оламанки, якунига етиб бораётган йилдан кўнглим тўлди.
- Янги йилни ҳар галгидек оилам даврасида ўтказаман. Яхши биласиз ўзим Сурхондарёликман. Яқинда олимпия терма жамоамиз билан БААдан қайтиб келганимиздан сўнг мен ҳам уйимга келганман. Айни дамда ота онам ва укаларим билан биргаликда байрамга тайёргарлик кўряпмиз. Янги йил бу – оилавий байрам. Оддий тарзда нишонлаймиз.
- Агарда Қорбобони учратиб қолсам, энг аввало юртимиз тинчлигини сўрардим. Шунингдек миллий терма жамоамиз билан жаҳон чемпионатида иштирок этишни истайман. Бу мен учун футболчиликдаги энг катта орзуларимдан биридир. Насиб қилса бу ниятимга етаман.
- Фурсатдан фойдаланиб, кириб келаётган 2016 йил билан дўстларимни, мени билган ва таниган инсонларни барча-барчаларини табриклайман. Янги йил ҳаммамиз учун омадли келишини сўраб қоламан.
Исломбек Рустамбеков.
Фикрлар