Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"
12 окт 2025 20:54
Янгиликлар
Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"
Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бугун ўртоқлик учрашувида Озарбайжонни қабул қилди.
Беллашувдан кейин Ўзбекистон U-18 таркибида дубл муаллифига айланган Қувончбек Абраев фикрлари билан ўртоқлашди.
"Озарбайжон билан ўйинга бир ҳафта давомида тайёргарлик кўрдик. Уларни яхши ўрганиб чиққан ҳолда албатта. Биринчи ўйинда рақиб кўпроқ ҳимояланди. Шу боис гол ура олмадик. Ўтган баҳсни таҳлил қилдик, бугун эса гол уришга муваффақ бўлдик дея оламан.
Жаҳон чемпионатининг Ўзбекистон ва Озарбайжонга берилганининг ўзиёқ катта мотивация ҳисобланади. Бошқа сўз йўқ.
Озарбайжон таркибида ҳам яхши ижрочилар бор экан. Биз нималар қилиш кераклигини билардик. Шунинг учун қийналмадик", - дейди Қувончбек Абраев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар