UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  3 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  6 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7

Қурбон Бердиев: "Туркманистонда болалар футболини ривожлантирамиз" Янгиликлар

Қурбон Бердиев: "Туркманистонда болалар футболини ривожлантирамиз"

Россиянинг "Рубин" клуби бош мураббийи Қурбон Бердиев Туркманистон футбол федерацияси таклифига биноан Ашхободга ташриф буюрди.

Тажрибали мутахассис иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди. Унда бир қатор футбол кишилари, болалар мураббийлари, жамоалар устозлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. Қурбон Бердиев матбуот анжуманида бир қатор саволларга жавоб қайтарди ҳамда футбол борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 

Жумладан, тажрибали мутахассис шундай гап бошлади: "Рубин" ва Туркманистон футбол федерацияси ўртасида катта ҳамкорлик тайёрланяпти, бу эса туркман футболининг олдинга қадам ташлаши учун катта туртки бўлади". 

"Рубин"даги илк йиллари ҳақида: 

- Виталий Кафанов иккимизни биринчи марта "Рубин"га чақиришганида бориб қарасак у ерда ташландиқ стадиондан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Раҳбарият бизга инфраструктура бизни қизиқтирмайди дегандан сўнг ортга қайтиб кетганмиз. Орадан уч ой ўтиб яна таклиф тушди. Шунда мен инфратузилма бўлмаса ҳеч нарсага эриша олмаймиз дедим. Кейин ўзаро келишган ҳолда ҳаммасини бошқатдан қуришни бошладик. Энг аввал стадион ва ғадир-будир майдонни тартибга келтиришимиз лозим эди. 

- Орадан шунча йил ўтди. Ҳозир Қозондаги базани бориб кўринг, Россиядаги энг яхшиларидан бири. Мен бу гапларни нима учун айтяпман. Футболда пойдевор қўймасдан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Бунинг учун сизда шароит зўр бўлиши шарт эмас. Аввало ҳаракат ва истак бўлиши керак. Биз ҳаммасига бир пайтда киришгандик: болалар футболи, асосий жамоа, материал-техник база, клуб тизими ва ҳоказо. 

Болалар футболи ҳақида: 

- Болалар футболи - жиддий мавзу. Сизда яхши инфратузилма бўлиши мумкин, аммо кучли мураббийларсиз тизим барибир ишламайди. Мен кўплаб давлатларда бўлдим: Голландия, Испания, Бразилия ва биздаги футбол методикаси қайси давлат тизимига мос келиши ҳақида кўп изландим. Якунда "Вильярреал" танлаган методикага тўхталдик, чунки бу жамоа "Барселона"дан олдин шу тизимда ишлашни бошлаган. "Вильярреал" клуби йўлга қўйган тизимда энг асосий фигура бу - болалар мураббийлари. Иқтидорли болалар ҳар доим чиқади, ҳамма гап уларни қандай ўқитишда. Менга Туркманистонда болалар футболига қаратилаётган эътибор ёқяпти. Бу эса хурсанд қилади. 

Билим олиш ҳақида: 

- Мен ҳар куни ўқиш керак деб ҳисоблайман. Ҳар қандай ёшда ҳам. Биласизми, менда бир ярим йил таътил юзага келганди. Шу вақт оралиғида мен 14та клубнинг ишини ўрганиб чиқдим. Ўрганишни "Реал" ва "Барселона"дан бошладим. Лекин менда ўша пайт энг илиқ таассурот қолдирган мураббий "Эмполи" устози Маурицио Сарри бўлган. Бир қарашдаёқ ҳар бир ишда унинг қўли борлиги кўриниб турарди. У шундай одамки, ҳеч қачон футбол ўйнамаган, ҳозир эса "Челси"ни бошқаряпти. У ҳар бир майда деталларгача эътибор беради. 

- Мураббий футболда ҳамма нарсани билиши керак. Агар бола сизга савол берса-ю, жавобини билмасангиз, бу жуда катта муаммо. Испанияда кўрганман, мураббий ҳатто болаларга тўғри корпус қўйиш, тўпга аниқ зарба беришгача ўргатади. Лекин Россияга қайтиб кўрдимки, бизда мураббийлар ҳалиям кўп саволларга жавоб бера олишмаяпти. Бу эса катта муаммо. 

Туркманистон футбол федерацияси билан лойиҳалар ҳақида: 

- Биз Туркманистон футбол федерацияси билан ўзаро ҳамкорлик борасида келишиб олдик. Энг аввал бу ерда болалар футболини кўтаришга ёрдам берамиз. Ахир Туркманистон - менинг Ватаним ва ўзимизнинг футболга бефарқ қараб тура олмайман. Бу ердаги болаларни Россияда ташкил этиладиган турнирларга таклиф этамиз. Мураббийлар учун малака ошириш курслари ташкил қиламиз. Қайси клубдан ўрнак оламиз деган савол ўртага ташланса, мен "Барселона" деб жавоб берган бўлардим. Мен у ерда болалар футболига бўлган эътиборни кўрдим. "Барса"да худди соат каби ишлашади. Ҳамма ўз ишини ортиғи билан бажаради. 

Мураббийнинг ота-оналар билан муносабати ҳақида: 

- Мураббий фақат ўз иши ҳақида қайғуриши лозим. Мураббий ҳеч қачон ота-она таъсирига тушиб қолмаслиги ва ота-оналар томонидан бошқарилмаслиги шарт. Бу ўринда мураббийдан катта салоҳият талаб қилинади. Майли, футболчи кетиб қолсин, қайсидир турнирга борманг, ҳатто тўпларингиз кам бўлсин, лекин ҳеч қачон ўзингизни йўқотиб қўйманг. Доим профессионалликни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. 

Ҳимоявий ва ҳужумкор футбол ҳақида: 

- Биласизми, ўз вақтида мен фақат ҳужумкор футбол ўйнардим. Чунки бу услуб доим менга ёққан. Смоленскда ишлаганимда жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатиши оқибатида 12-ўринга тушиб қолди. Шундан сўнг биринчи навбатда эътиборни ҳимояга қаратиш ҳақида ўйлай бошладим. Кейин Қозонда ишл бошладим, бу пайт жамоа биринчи лигада эди. Вазифа олий лигага чиқиш қўйилди. Шунда мен ишни аввало ҳимоядан йўлга қўйиб ўйнай бошладик. Бу эса ўз самарасини бериб вазифани уддалаладик. Лекин ҳеч қачон ҳужумкор футбол тушунчасидан воз кечмаганман. Саррига эътибор беринг, у доим ҳужумкор футболни биринчи даражага қўяди. 

Роналду ва Месси ҳақида 

- Мессида Худо берган улкан иқтидор бор. Мен уни кўп бор машғулотда кўрганман, унга қарши ўйнаганмиз ҳам. У шундай футболчики, керак пайтда рақибнинг уч ҳимоячиси ҳеч нарса қила олмайди. Мадридда бир ҳафта яшаганимда Роналдунинг машғулотини бориб кўргандим. У доим машғулотга биринчи бўлиб келади ва энг охирги бўлиб кетади. Ҳар куни машғулотдан кейин ўзи мустақил 45 дақиқа тренажёр залида ишлайди. Ва яна 45 дақиқани тикланишга сарфлайди. Роналду - ҳақиқий профессионал ва у кўрсатаётган натижалар тасодиф эмас. Унга қараб камчилик кўрмайсиз. 

Русчадан Х.Холиқов таржимаси.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика