
Бу ҳақда kazan.kp.ru сайти эълон қилди.
Мусобақа 29 июлдан 31 июлгача ўтказилади. Турнирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Арманистон, Россия, Белорусия ва Хитой вакиллари иштирок этишади.
Ушбу мусобақа Россия спорт вазирлигининг тақвим режасига қўшиб қўйилди. ШҲТ ишбилармонлар кенгашининг фикрича, ушбу турнир Шанхай ҳамкорлик ташкилотига кирувчи мамлакатларда футболни ривожлантириш ва оммалаштиришга ёрдам беради.