Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Sherzod Nurmatov
5 май 2022, 20:10
Мамлакат футбол федерацияси терма жамоанинг янги бош мураббийи номини эълон қилди.

Терма жамоага Магомед Адиев бош мураббий этиб тайинланди. Унинг янги лавозимдаги тақдимоти 6 май, жума куни бўлиб ўтади. Ушбу тадбирда ҚФФ президенти Адлет Барменқулов ҳам сўзга чиқади.

Адиевнинг сўнгги иш жойи Қарағанданинг "Шахтёр"и эди. Жамоа ўтган мавсумни ҚПЛда 7-ўринда якунлаганди.

Адиев тайинлангунга қадар Қозоғистонни 2020 йилдан буён Талгат Байсуфинов бошқариб келаётган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sports.kz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›