UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18

Қўшни мамлакатлар чемпионатларидаги ғолиблар, тўпурарлар ва ўзбекистонлик легионерлар Янгиликлар

Қўшни мамлакатлар чемпионатларидаги ғолиблар, тўпурарлар ва ўзбекистонлик легионерлар

Қўшни мамлакатларда ҳам 2022 йилги мавсум ниҳоясига етди.

Қозоғистон чемпионати

"Астана" Қозоғистоннинг сўнгги мавсумдаги чемпиони саналади. Арслон Бешпаев шогирдлари 26 ўйинда 53 очко жамғарди. Бир очко кам жамғарган "Актобе" кумуш медаллар соҳибига айланган бўлса, 47 очко билан "Тобол" кучли учликдан ўрин олди. "Астана"нинг португалиялик ҳужумчиси Педро Эужениу 18 та гол билан тўпурарга айланди. "Тобол"нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Игор Сергеев эса 9 та гол урди.

Ўзбекистонлик легионерлар

Одил Абдумажидов, Шаҳбоз Умаров (иккаласи ҳам — "Ордабаси"), Игорь Сергеев ("Тобол")


Тожикистон чемпионати

Душенбенинг "Истиқлол" клуби кетма-кет 9-марта мамлакат чемпионига айланди. Ходадад Азизи шогирдлари катта устунлик билан иккинчи ўриндаги "Равшан"ни (13 очколик фарқ) ортда қолдирди. Кумуш медал соҳибларидан бир очко кам жамғарган "Хўжанд" эса учинчи ўрин билан кифояланди. Чемпионлар етакчиси Манучеҳр Жалилов турнирнинг энг яхши футболчиси ҳамда тўпурари (16 та гол)га айланди.

Ўзбекистонлик легионерлар

Олим Каримов, Шаҳзод Маъмуржонов, Санжар Рихсибоев, Жаҳонгир Сафаров (барчаси — "Эсхата"); Ойбек Ахматов, Жаъфар Исмоилов, Мирзоҳид Жалилов, Исмоил Оҳунжонов, Жавоҳир Расулов, Отабек Зокиров (барчаси — "Истаравшан"); Жамшид Хомидов, Рустам Қўчқоров (иккаласи ҳам — "Хатлон"); Фирдавс Абдусалимов, Хушнудбек Бозоров, Динмуҳаммад Очилов, Самандар Очилов, Шаҳбоз Салимбаев (барчаси — "Хўжанд"), Шаҳзод Абдураҳимов, Муҳриддин Аҳмедов, Беҳруз Дустмуродов, Жавоҳир Ғайбуллаев, Жаҳонгир Қурбонбоев, Миржалол Қурбонов, Сардор Матмуродов (барчаси — "Равшан Зафаробод"); Ҳаким Аламхонов, Жасур Қурбонов, Миркомил Локаев, Анвар Муродов, Сергей Прохоров (барчаси — "Регар-ТадАЗ")


Қирғизистон чемпионати

Ўтган йили кумуш медалларга эга чиққан "Абдиш-Ата" бу гал "Дордой"нинг тўрт йиллик сериясига барҳам берди ҳамда ўз тарихида илк бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Жейлан Арикан шогирдлари яқин таъкибчиси "Алай"ни 9 очкога ортда қолдирди. Учинчи ўрин эса "Алга" клубига насиб этди. "Алай" футболчиси Эммануель Ягр чемпионат тўпурарига айланди. "Абдиш-Ата" футболчиси Атай Жумашев эса турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўзбекистонлик легионерлар

Шерзодбек Абдураимов, Муроджон Тўйчибоев (иккаласи ҳам — "Алай"); Тимур Талипов ("Дордой"); Саиджамол Давлатжонов, Камрон Нажафалиев, Ҳасан Йўлдошев, Азамат Жумабоев (барчаси — "Каганат"); Азамат Абдуллаев ("Нефтчи"); Сардор Аблаев, Жамшид Қобулов, Мирзоҳид Маматхонов, Достон Рашидов, Дилшод Умрзоқов ("Нур-Баткен")


Туркманистон чемпионати


"Ахал" клуби кўп йиллик чемпион "Алтин Асир"ни катта фарқ билан ортда қолдирган ҳолда мамлакат чемпионига айланди ва Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бронза медалларига “Мерв” клуби эга чиқди. "Копетдаг"нинг 24 ёшли ярим ҳимоячиси Бегенч Акмамедов чемпионатнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Ахал" футболчиси Дидар Дурдиев 27 та гол билан тўпурарга айланди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика