UZ

Сўнгги янгиликлар

15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 15:00Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 0:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  8 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  6 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  15 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  4 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  14 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  12

Испания ва Қозоғистон бор гуруҳда Ливия пешқадам, Бразилия ва Португалия 10 тадан гол урди. ЖЧ-2024 1-турдан кейинги ҳолат Янгиликлар

Испания ва Қозоғистон бор гуруҳда Ливия пешқадам, Бразилия ва Португалия 10 тадан гол урди. ЖЧ-2024 1-турдан кейинги ҳолат

Бугун юртимиз мезбонлик қилаётган футзал бўйича ўнинчи Жаҳон чемпионатида 2-тур беллашувларига старт берилади.

Бугунги ўйинлар жадвали.


Бугунги ўйинлар олдидан мундиалнинг дастлабки туридан кейин гуруҳлардаги ҳолатни эътиборингизга ҳавола этамиз. Аввало 1-турда қайд этилган натижаларни келтириб ўтамиз.


Рақамлар:

- 1-турнинг 12 ўйинида дарвозаларга жами 84 та тўп киритилган. Бу ҳар бир учрашувга ўртача 7 тадан гол дегани;

- 5 карра Жаҳон чемпиони Бразилия илк турда энг йирик ғалабага эришди - 10:0. Амалдаги чемпион Португалия эса 10 та тўп киритиб пенальтидан битта ўтказиб юборди - 10:1;

- Ўзбекистон Нидерландия билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Биринчи турда биздан ташқари фақат Испания - Қозоғистон баҳсида дуранг натижа қайд этилди - 1:1;

- Аргентина терма жамоасининг тажрибали ўйинчиси Кристиан Борруто футзал Жаҳон чемпионатларида иштирок этиш бўйича бразилиялик афсона Фалькаонинг рекордини такрорлади. Юртимизда ўтаётган мундиал Борруто учун бешинчиси бўлди. У 1-турда Украина дарвозасига иккита гол урди;

- Амалдаги Жаҳон чемпиони ҳисобланган Португалия кеча 1-тур доирасида Панамани 10:1 ҳисобида мағлуб этганидан хабарингиз бор. Шу тариқа, португалияликлар мундиаллар тарихида илк бор бир ўйинда 10 та гол уришни уддалашди.

9-рақамда Кристиан Борруто.


"А" гуруҳида ҳозирча Парагвай 3 очко билан пешқадам, бугун Хосе Венансио Лопес бошчилигидаги Ўзбекистон 20:00 да айнан Парагвайга қарши баҳс олиб боради.


"Б" квартетида кутилганидек Бразилия яққол фаворит ва пентакампеонлар буни илк турданоқ исботлашга киришиб кетишди. Осиё вакили Таиланд эса 3 очко билан иккинчи ўринда ва гуруҳдан чиқиш учун жуда яхши имкониятга эга.


"С" гуруҳида 2016 йилги Жаҳон чемпиони Аргентина йирик ғалабадан кейин пешқадам. Осиёнинг яна бир жамоаси Афғонистон эса Ангола устидан қозонилган ғалабадан кейин тўплар нисбатига кўра 2-ўринда турибди.


2 карра Жаҳон чемпиони Испания ва кучли таркибга эга Қозоғистон бор "Д" гуруҳида илк турдан кейин Ливия пешқадам. Чунки, юқоридаги икки фаворит ўзаро дуранг ўйнади. Янги Зеландия эса бу гуруҳда ҳаммага "гўшт" бўлиши сезилиб қолди.


Амалдаги чемпион Португалия мундиални ишончли ғалаба билан бошлади ва "Е" гуруҳида пешқадам. Худди ўзи каби ҳужумкор ва томошабоп ўйин намойиш этган Тожикистонни мағлуб этган Марокаш эса тўплар нисбатига кўра иккинчи бўлиб турибди. Қўшниларимиз эса бор умидларини 3-турда Панама билан бўладиган ўйиндан қидиришса керак.


"Ф" гуруҳида Осиёнинг энг зўр жамоаси Эрон фаворит ва 1-турдан кейин жадвалда ҳам бу акс этмоқда. Форслар Венесуэлани аяб ўтиришмади. Шахсан ўзим мундиалда "сирли тулпор" бўлиши мумкин деб кутганим Франция эса илк турдаги иродали ғалабадан кейин иккинчи ўринда.


Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика