UZ

Сўнгги янгиликлар

02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  12 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  4 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  8 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  38 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  6 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0

Марказий Осиё. "Ордабаси" Қозоғистонда етакчи, Қирғиз Республикасида рақобат қизғин, Эронда эса янги мавсум бошланди Янгиликлар

Марказий Осиё. "Ордабаси" Қозоғистонда етакчи, Қирғиз Республикасида рақобат қизғин, Эронда эса янги мавсум бошланди

Марказий Осиё мамлакатлари чемпионатларида навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Қозоғистон

Мамлакат чемпионатининг 21-тур учрашувлари ўтказилди. Ўзбекистонлик икки ҳамюртимиз либосини киядиган "Ордабаси" "Тобол" майдонида 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Шаҳбоз Умаров учрашувни асосий таркибда бошлаб, 64-дақиқада захирага олинди. Унинг ўрнига эса яна бир ҳамюртимиз Бобир Абдихолиқов майдонга туширилди. 

Тур давомида қуйидаги натижалар қайд этилди:

Оқжетпес 3:3 Каспий

Мақтаарал 3:1 Шахтёр

Қайсар 1:1 Жетису

Қизилжар 1:0 Ақсу

Атирау 0:0 Ақтобе

Қайрат 1:0 Астана

Тобол 0:0 Ордабаси

Турнир жадвалида бир ўйин кам ўтказган "Ордабаси" 49 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Тўлиқ ўйинга эга "Ақтобе"да эса 41 очко мавжуд. Қўшимча ўйини мавжуд "Астана" 40 очко билан кучли учликка якун ясаган.

Тўпурарлар жадвалида "Қайрат"нинг бразилиялик ҳужумчиси Жоао ПАУЛО 14 та гол билан етакчилик қилмоқда. "Ордабаси" ярим ҳимоячиси Асхат ТАГИБЕРГЕН ҳисобида 10 та гол мавжуд.

22-тур ўйинлари 15–17 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда қуйидаги жуфтликлар куч синашади:

15 сентябрь (жума) 

Каспий-Мақтаарал

Ақсу-Оқжетпес

16 сентябрь (шанба)   

Атирау-Қизилжар

Астана-Тобол

Актобе-Ордабаси

17 сентябрь (якшанба)

Шахтер-Қайсар

Жетису-Қайрат

Қирғиз Республикаси

Мамлакат чемпионатининг 19-тур учрашувлари ўтказилди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Алға 0:1 Нефтчи Қўчқор-Ота

Дордой 4:0 Алдиер

Мурас Юнайтед 1:0 Талант

Абдиш-Ата 4:2 Қора-Болта

Алай 1:3 Илбирс

Тур якунига кўра, "Абдиш-Ата" 38 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Ундан 2 очко кам жамғарган "Дордой" 2-ўринда кетаётган бўлса, 34 очко билан "Алай" кучли учликка якун ясаган.

Тўпурарлар жадвалида "Дордой" ҳужумчиси Данин Талович 12 гол билан пешқадамлик қилмоқда. "Алга" футболчиси Антон Землянухин ҳисобида эса 9 та гол мавжуд.

20-тур ўйинлари кеча старт олди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Алдиер 0:3 Мурас Юнайтед 

Қора-Болта 0:0 Нефтчи Қўчқор-Ота

Қолган ўйинлар бугун ва эртага бўлиб ўтади.

Тожикистон

Мамлакатда кубок баҳслари доирасида чорак финал учрашувлари ўтказилди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Истиқлол 2:0 Файзқанд

Регар-ТадАЗ 2:1 Эсхата

Моҳир 0:1 Ҳатлон

Ҳосилот 1:5 Равшан

Ярим финал босқичида "Истиқлол" "Регар-ТадАЗ"га қарши майдонга тушса, "Ҳатлон" "Равшан" билан тўқнаш келади.

Чемпионатга келадиган бўлсак, доимгидек "Истиқлол" турнир жадвалида пешқадамлик қилаётганига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Энг яқин таъқибчи "Равшан" билан орадаги фарқ 8 очкони ташкил этади.

Тўпурарлар рўйхатида "Истиқлол" футболчиси Манучеҳр Жалилов 9 та гол билан етакчилик қилмоқда.

Туркманистон

Мамлакат чемпионатининг 16-туридан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтиб, қуйидаги натижалар қайд этилди:

"Алтин Асир" 7:2 "Ашхабад"

"Ахал" 2:0 "Небитчи"

"Аркадағ" – "Энергетик" ва "Копетдағ" – "Марв" учрашувлари эса номаълум сабабларга кўра қолдирилди. Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум "Аҳал" Осиё Чемпионлар лигасида, "Алтин Асир" эса ОФК кубоги гуруҳ босқичида иштирок этади.

Турнир жадвали

1.  «Аркадағ» (12 ўйин) — 36 очко;

2.  «Алтин Асир» (13 ўйин) — 29 очко;

3.  «Небитчи» (14 ўйин) — 25 очко;

4.  «Копетдағ» (13 ўйин) — 17 очко;

5.  «Ахал» (13 ўйин) — 16 очко;

6.  «Ашхабад» (14 ўйин) — 16 очко;

7.  «Энергетик» (12 ўйин) — 12 очко;

8.  «Шагадам» (14 ўйин) — 8 очко;

9.  «Марв» (9 ўйин) — 6 очко.

+Эрон

Ҳудудининг бир қисми Марказий Осиё минтақасига тўғри келадиган форс ўлкасида янги мавсум старт олди ва дастлабки уч тур ортда қолди. тур доирасида қуйидаги натижалар қайд этилди:

Нассажи Мазандеран 0:1 Сирьян

Персеполис 1:1 Зоб Ахан

Санат-Нафт 1:1 Пейкан

Сепаҳон 1:0 Истиқлол Теҳрон

Малаван 4:0 Фулад

Хавадар 1:2 Алюминиум Арак

Мес Рафсанжан 0:3 Шамс Азар Қазвин

Турнир жадвалида 9 очко билан "Сепаҳон" пешқадамлик қилмоқда. "Сирьян" ва "Персеполис"да эса 7 тадан очко мавжуд. 

Тўпурарлар жадвалида "Малаван" футболчиси Масуд Зар Каземейни ҳамда "Сепаҳон" ўйинчиси Ризо Асади 3 тадан тўп киритган ҳолда етакчилик қилмоқда.

4-тур баҳслари 29—30 август саналарига белгиланган.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика