UZ

Сўнгги янгиликлар

01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  2 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  0 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  0 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 00:00КЖЧ. "Интер" - "Флуминенсе"  6 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  66 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15

Қўшалоқ байрамлар муборак бўлсин, Улуғбек Мирзаев! Янгиликлар

Қўшалоқ байрамлар муборак бўлсин, Улуғбек Мирзаев!

Бугунги санада ўз таваллуд айёмларини нишонлаётган кенг футбол жамоатчилиги вакилларини ҳаётларидаги унутилмас сана билан муборакбод этишда давом этамиз.

Айниқса, бугун туғилган кунини нишонлаётган ҳамюртларимиз учун бу қўшалоқ байрам. 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар кунида таваллуд айёмини оила аъзолари даврасида нишонлашнинг файзи бўлакча бўлади. 

Ана шундай бахтиёр инсонлар қаторида "Бунёдкор" профессионал футбол клуби бош директори Улуғбек Мирзаев ҳам бор. Улуғбек Абдусатторович бугун 41 ёшга тўлдилар. Тошкент молия институтида таҳсил олган бугунги қаҳрамонимиз футболга қизиқиши сабаб ўзини ҳисоб-китоб ёки менежмент оламида эмас, умуман тескари соҳа - журналистикада синаб кўрди. Бу уриниш эса кутилганидан ҳам яхши самара берди. У бир неча йил давомида "Пахтакор" клуби матбуот хизматида ишлади. Ўз мақолалари билан "Интерфутбол" ва бошқа футбол нашрларида чиқиш қилди. Маълум муддат ўзи туғилиб ўсган Андижон вилоятининг бош жамоаси - "Андижон"да спорт директори лавозимида меҳнат қилди. 

2019 йил эса Улуғбек Мирзаевнинг ҳаёти ва фаолиятида туб бурилиш билан бошланди. Фаолиятини журналистикадан бошлаган Улуғбек ака 8 январь куни бироз кутилмаганда "Бунёдкор" профессионал клуби бош директори этиб тайинланди. Тан олиш керак, ўша пайтда "Бунёдкор" жамоаси қийин даврни бошдан кечираётган, клубда молиявий муаммолар юзага келган эди. Соҳани ичидан яхши билгани учун бугунги қаҳрамонимиз янги иш жойида ўзини йўқотиб қўймади. Қисқа фурсат ичида жамоадаги муаммолар барҳам топиб, вазият ижобий томонга ўзгара бошлади. Сергей Лушчан ва клуб ўртасида узоқ вақт давом этган суд жараёни ҳам айнан Улуғбек Мирзаевнинг саъй-ҳаракатлари билан "Бунёдкор" фойдасига ҳал бўлди. Жамоага тажрибали мутахассис Вадим Абрамов бош мураббий этиб тайинланди. Чемпионатдаги энг ёш таркиб билан Суперлигада қатнашаётган "қалдирғочлар" ёмон таассурот қолдиришмаяпти. 

Улуғбек Мирзаев оилапарвар инсон. У турмуш ўртоғи билан 4 нафар фарзандни тарбиялаяпти. Укаси Баҳодир Мирзаев эса ҳозирда пойтахт вилоятининг АГМК жамоасида спорт директори лавозимида ишлаяпти. Укаси ҳам ўз вақтида футболга оид мақолалари билан турли нашрларда чиқиш қилган. Умуман олганда, футболга ошуфта оила!

Шаҳриёр Эшбоев, яқин дўсти

- Улуғбек ака билан фарқимиз икки ёш, лекин мен у кишини ўз акамдек кўраман. Қарийб 20 йиллик қадрдонмиз. Ҳаётда ҳам, иш фаолиятида ҳам бу инсондан ўрганадиган жиҳатларим кўп. Албатта, ҳар қандай ишга қўл урсам ҳам Улуғбек аканинг фикрини тинглайман. Ўз ўрнида улар ҳам менга маслаҳат соладилар. Фикримиз ҳам бир жойдан чиқади. Мен Улуғбек Мирзаевни ҳеч қачон ёлғон ишлатмаслиги, тўғри сўз эканлиги, ҳар бир инсонни хатосини юзига айтиши каби ижобий хислатларини қадрлайман. Ҳозир кунда биргаликда "Бунёдкор" жамоасида меҳнат қиляпмиз. Фурсатдан фойдаланиб, Улуғбек Мирзаевни бугунги қўшалоқ байрам билан коллективимиз ва шахсан ўз номимдан муборакбод этаман. Келинойиимиз билан бирга тўрт қиз фарзандни тарбиялаб, вояга етказяптилар. Уларга оилавий бахт, фарзандлари роҳатини кўриб юришларини тилайман. 

Биз ҳам ушбу эзгу тилакларга қўшилган ҳолда таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, Улуғбек Абдусатторович, дея ният билдирамиз! 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика