UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Легионерларимиз. Рустам Ашурматов Эрон чемпионати 9-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  0 08:28Жозе Мораиш мураббий сифатида ўзбек клубларига ютқазмаяпти  4 08:08Сербия чемпионатида мураббий ўйин пайтида вафот этди  0 07:42"Барселона" Эрлинг Холандни 2026 йил ёзида қўлга киритишни режалаштирмоқда  3 01:47Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" меҳмонда зафар қучди ва яна жадвалда етакчига айланиб олди  0 01:08Урата: "Бунёдкор"ни тарк этаман? Бу ҳақида гаплашишни хоҳламайман"  2 00:56"Реал" ҳужумчиси жамоани тарк этишга қарор қилди  36 00:00Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда" 1:2  0 23:53Элит ОЧЛ. "Ал Ваҳда" бош мураббийи Жозе Мораиш: "Ғалабамизнинг асосий сабаби интизом ва характерда деб ўйлайман"  5 23:19Элит ОЧЛ. "Тракторсози" ғалабага эришди, Ҳамробеков майдонга тушди, "Ал Дуҳайл" илк уч очкосини тантана қилди (+ЖАДВАЛ)  3 23:15Суперлига. "Пахтакор" – "Бунёдкор" 4:2   3 23:00Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит Чемпионлар Лигаси ўйинини бошқаради  3 22:38Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"  49 22:12Илёс Зейтуллаев: "Ўтган йилги ўрнимизни яхшилашни мақсад қилганмиз"  0 21:58Камолиддин Тожиев: "Биринчи таймни тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтказдик"  9

Қорақалпоғистонлик футболчилар Осиё майдонларида Янгиликлар

Қорақалпоғистонлик футболчилар Осиё майдонларида

“Қорақалпоқ футболи” рукни остидаги мақолалар туркумини давом эттирамиз.

Бу сафар Осиё майдонларида ҳаракат қилган қорақалпоғистонлик футболчилар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Ойбек Нурбоев. 7 ўйин
Ўйнаган жамоаси: “Нефтчи” (7-0)
Нурбоев 2012 йили Осиё Чемпионлар лигаси саралаш босқичи доирасида Дубайнинг “Ал Шабаб” жамоасига қарши ўйинда иштирок этган. Ўшанда жамоа йирик ҳисобда ютқазиб қўйиб, ОФК кубогига йўл олган эди. ОФК кубоги мусобақасида Ойбек 6 та учрашувда майдонга тушди. Фарғоналиклар мусобақанинг гуруҳ босқичидан чиқиб, нимчорак финалда Ироқнинг “Арбил” жамоасига имкониятни бой беришган эди.

Азамат Алланиязов. 5 ўйин
Ўйнаган жамоаси: “Насаф” (5-0)
Алланиязов 2011-2016 йиллар давомида “Насаф” либосида Осиё майдонларида 5 та учрашув ўтказган. У 2014 йили Чемпионлар лигаси саралаш босқичида ‘Ал Жаиш”га қарши ўйинда дебют қилган эди. Ўшанда қаршиликлар йирик 1:5 ҳисобида ютқазиб мусобақа билан хайрлашганди. 2016 йилда Азамат Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичида тўртта баҳсда майдонга тушди. Бироқ унга бу ўйинларда гол уриш насиб этмади. Умуман олганда ҳужумчи ОЧЛда 303 дақиқа давомида битта сариқ карточка олди.


Саламат Қутибаев. 3 ўйин – 1 гол
Ўйнаган жамоаси: “Локомотив” (3-1)
Қутибаев 2017 йили “Локомотив” таркибида Осиё Чемпионлар лигасида дебют қилди. У биринчи даврадаги 3 та учрашувда жами 169 дақиқа ҳаракат қилди. Саламат Тошкентда Дубайнинг “Ал Аҳли” жамоаси билан ўйиннинг 1 дақиқасидаёқ гол уриб, ОЧЛ тарихидаги энг тезкор голга муаллифлик қилди. Афсуски ярим ҳимоячи кейинчалик жароҳат олиб, бу мусобақада бошқа майдонга тушмади.


Фурқат Юсупов тайёрлади


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика