UZ

Сўнгги янгиликлар

22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  9 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  4 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  10 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  14 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  10 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  6 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  3 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  6

Қорақалпоғистонлик футболчилар Осиё майдонларида Янгиликлар

Қорақалпоғистонлик футболчилар Осиё майдонларида

“Қорақалпоқ футболи” рукни остидаги мақолалар туркумини давом эттирамиз.

Бу сафар Осиё майдонларида ҳаракат қилган қорақалпоғистонлик футболчилар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Ойбек Нурбоев. 7 ўйин
Ўйнаган жамоаси: “Нефтчи” (7-0)
Нурбоев 2012 йили Осиё Чемпионлар лигаси саралаш босқичи доирасида Дубайнинг “Ал Шабаб” жамоасига қарши ўйинда иштирок этган. Ўшанда жамоа йирик ҳисобда ютқазиб қўйиб, ОФК кубогига йўл олган эди. ОФК кубоги мусобақасида Ойбек 6 та учрашувда майдонга тушди. Фарғоналиклар мусобақанинг гуруҳ босқичидан чиқиб, нимчорак финалда Ироқнинг “Арбил” жамоасига имкониятни бой беришган эди.

Азамат Алланиязов. 5 ўйин
Ўйнаган жамоаси: “Насаф” (5-0)
Алланиязов 2011-2016 йиллар давомида “Насаф” либосида Осиё майдонларида 5 та учрашув ўтказган. У 2014 йили Чемпионлар лигаси саралаш босқичида ‘Ал Жаиш”га қарши ўйинда дебют қилган эди. Ўшанда қаршиликлар йирик 1:5 ҳисобида ютқазиб мусобақа билан хайрлашганди. 2016 йилда Азамат Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичида тўртта баҳсда майдонга тушди. Бироқ унга бу ўйинларда гол уриш насиб этмади. Умуман олганда ҳужумчи ОЧЛда 303 дақиқа давомида битта сариқ карточка олди.


Саламат Қутибаев. 3 ўйин – 1 гол
Ўйнаган жамоаси: “Локомотив” (3-1)
Қутибаев 2017 йили “Локомотив” таркибида Осиё Чемпионлар лигасида дебют қилди. У биринчи даврадаги 3 та учрашувда жами 169 дақиқа ҳаракат қилди. Саламат Тошкентда Дубайнинг “Ал Аҳли” жамоаси билан ўйиннинг 1 дақиқасидаёқ гол уриб, ОЧЛ тарихидаги энг тезкор голга муаллифлик қилди. Афсуски ярим ҳимоячи кейинчалик жароҳат олиб, бу мусобақада бошқа майдонга тушмади.


Фурқат Юсупов тайёрлади


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика