Азамат Алланиязов фаолиятида илк бор хет-трик қайд этди
15 май 2018 20:26
Янгиликлар
Азамат Алланиязов фаолиятида илк бор хет-трик қайд этди
Суперлиганинг 12-турида “Навбаҳор” ўз майдонида “Металлург”ни (3:0) йирик ҳисобда таслим этди.
Мазкур беллашувда наманганликларга ғалаба келтирган голларга “Навбаҳор”нинг қорақалпоғистонлик ҳужумчиси Азамат Алланиязов муаллифлик қилди. Эътиборли томони, у икинчи бўлимда захирадан майдонга тушди ва рақиб дарвозасини уч бор ранжитди.
Умуман Алланиязов бугунги голлари билан мамлакат чемпионатидаги жами голлари сонини 30 тага етказди. У бунгача “Насаф” таркибида 23 та, “Қизилқум”да 2 та, “Бухоро” да 2 та гол уришга эришганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар