UZ

Сўнгги янгиликлар

00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  0 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  1 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  71 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  3 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   5 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1

Азамат Алланиязов бу мавсумни қандай ўтказди? Янгиликлар

Азамат Алланиязов бу мавсумни қандай ўтказди?

Қорақалпоқ футболи тарбияланувчиси Азамат Алланиязов учун ортда қолган мавсум қандай кечди? Қуйида бу ҳақда бироз мулоҳаза юритамиз.

Охирги 4 мавсум давомида Қаршининг "Насаф" жамоаси сафида Олий лига ўйинларида 23 та голга муаллифлик қилган Азамат 2017 йилни Навоийнинг "Қизилқум" жамоасида бошлади.

Мавсум Алланиязов учун жудаям омадли бошланди. 1-турда Тошкентда "Пахтакор" билан кечган ўйиннинг 34 дақиқасига келибоқ қорақалпоғистонлик футболчи гол киритиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Гарчи ана шу ўйинда меҳмонлар имкониятни бой беришган бўлсада, ҳужумчи учун дебют ўйини омадли чиқди.

Иккинчи турда "Қизилқум" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди. Учрашувнинг 6 дақиқасидаёқ ҳисоб очилди ва бу голга айнан Азамат муаллифлик қилди. Бу сафар навоийликлар уч очкони қўлга киритишди.

Шундан сўнг ҳужумчи биринчи даврада яна 12 та учрашувда майдонга тушди. Бироқ бу ўйинларда унга гол уриш насиб этмади. Алланиязов биринчи даврада 9 ўйинни асосий таркибда бошлаб, барчасида алмаштирилган бўлса, 6 та баҳсни захира ўриндиғида бошлаб, шуларнинг 5 тасида майдонга туширилди. 14 ўйинда 2 та гол урган ҳужумчи "Нефтчи" билан ўйинда ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Кетма-кет 12 та ўйинда гол ура олмаган футболчи иккинчи даврада Навоийни Бухорога алмаштирди. Бухороликлар таркибидаги дебют ўйинида меҳмонда "Олмалиқ"қа қарши учрашувга тўғри келди. У ўйиннинг 75 дақиқасида Иван Нагаевнинг ўрнига захирадан майдонга тушди.

"Нефтчи" билан меҳмонда кечган беллашувнинг 46 дақиқасида Азамат яна Иваннинг ўрнига майдонга тушди ва ҳакам томонидан ўйинга қўшиб берилган 3 дақиқада гол уриб жамоасига муҳим ғалабани келтирди. Шундан сўнг 9 та голсиз серияни бошдан кечирган ҳужумчи чемпионатнинг охирги турида "Сўғдиёна" билан ўйиннинг 55 дақиқасида Саламат Қутибаевнинг ўрнига майдонга тушди ва орадан 15 дақиқа ўтиб, ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилди. Иккинчи даврада "Бухоро" либосида 12 ўйинда 2 та гол киритган Азамат “Обод" билан тўқнашувда ҳакам томонидан огоҳлантирилди.


Статистикалар
- Азамат Алланиязов Ўзбекистон чемпионатининг ортда қолган мавсумида 26 та учрашувда 1081 дақиқа мобайнида майдонда ҳаракат қилиб 4 та гол киритди ва иккита сариқ карточка билан "сийланди".
- У 9 учрашувни асосий таркибда бошлаб, 17 тасида захирадан майдонга тушди.
- Алланиязов мавсум давомида бирорта учрашувни ҳам тўлиқ ўтказмади.
- Азамат мавсум давомида 4 марта Нагаевнинг, 3 бора Қутибаевнинг ўрнига захирадан майдонга тушди.


Фурқат Юсупов

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика