UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Марсело учун икки топ-клуб даъвогарлик қилмоқда  4 00:35Маунт: "Мақсадимиз - катта совринларни ютиш"  3 00:15Рамос умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  0 00:07АГМК: Тарихий ва рекордларга бой ўтган ажойиб мавсум  5 23:49Канте "Челси"дан кетмоқчи эмас  0 23:30"Аякс" топ-клублар қизиқаётган футболчиси билан шартномани узайтирди  1 23:13"Юнайтед" Тухелнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда  6 22:51"Спартак"ка "Арсенал" футболчиси керак  3 22:33ЛаЛигада ноябрь ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  3 22:16Расман: "Наполи" стадиони номи ўзгарди  7 21:582020 йилги футбол мавсумида "Насаф"дан ўзгача хет-трик   25 21:53"Турон" футбол клуби ёш футболчилар учун танлов эълон қилади  23 21:47Дунёнинг энг яхши марказий ярим ҳимоячиси ва вингери аниқланди. Рўйхатда Азар, Окампос ва Грилиш ҳам бор (ESPN)  9 21:28А Серия. Роналду – ноябрь ойининг энг яхши ўйинчиси  7 21:17Месси Парижга кўчади (ESPN)  20

Қўқон фахрийлари водийда чемпион бўлишди Янгиликлар

Қўқон фахрийлари водийда чемпион бўлишди

Теглар :  ФахрийларҚўқон
Аввал хабар берганимиздек Қўқонда ,фахрийлар ўртасида ЎФА “Фахрийлар кубоги” мусобақасининг минтақавий турнири бўлиб ўтди.

Кеча турнирнинг сўнги ўйини ўтказилди. Унда Қўқон ҳамда Андижонлик фахрийлар ўзаро баҳслашишди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган беллашувда, қўқонлик фахрийлар йирик, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Қўқонликлар таркибида голларни Акмал Ортиқов, Содир Элибоев (2та), Воҳиджон Умаралиев, Саиджон Шокиров ҳамда Жамшид Матисаевлар киритишди. Андижонликларнинг ягона голини эса Адҳамжон Каримов киритган. Бу ўйиндан сўнг Қўқонлик ҳамда Фарғоналик фахрий футболчилар 4 тадан очко жамғаришди. Андижон фахрийлар жамоаси эса битта ҳам очко қўлга кирита олишмади. Бироқ андижонлик фахрийларнинг мусобақада қатнашганлари ҳам таҳсинга сазовордир. Наманганлик фахрийлар жамоаси турнирда умуман иштирок этишмади.

Мусобақа якунига кўра қўқонлик фахрий футболчилар 1-ўринни қўлга киритишди. Улар фарғоналик фахрийлар жамоаси билан бир хилда очко жамғаришган, бироқ тўплар нисбатига кўра қўқонликлар мусобақа ғолиби бўлишди. Энди қўқонлик фахрий футболчилар жамоаси “Фахрийлар кубоги” мусобақасининг республика босқида иштирок этишади.



Акрамжон Мамадалиев

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
30 окт 22:53:53
Ihtiyandor
kak obichno))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика