"Қўқон-1912"нинг йиғини муддатдан олдин тугади
22 фев 2017 08:01
Янгиликлар
"Қўқон-1912"нинг йиғини муддатдан олдин тугади
10 февраль куни Чирчиқ шаҳрида бошланган "Қўқон-1912"нинг сўнгги йиғини бугун ўз якунига етади.
Аввалги режага ўзгартириш киритилгани боис йиғин эрта якунланадиган бўлди. Аниқроғи, 23 февраль кунига белгиланган Қозоғистоннинг Экибастуз жамоаси билан ўртоқлик ўйини бекор қилинди. Бунга сабаб Қозоғистон клубининг Тошкентга келмагани бўлди. Энди футболчиларимизга қисқа муддатли таътил берилади. Футболчилар икки кун дам олишгач, 25 февралдан Қўқонда тўпланишади ва олий лиганинг 1-туридан ўрин олган “Насаф” жамоасига қарши баҳсга тайёргарлик кўришади.
Сўнгги йиғин давомида футболчиларимиз бешта ўртоқлик учрашувини ўтказишиб, учта баҳсда ғалаба қозонишди (“Сўғдиёна” 5:0, “Динамо” 6:1, “Қизилқум” 1:0), битта ўйинда дуранг натижа қайд этилди (“Шўртан” 2:2) ва битта беллашувда мағлубиятга учрашди (“Навбаҳор” 0:3).
Фикрлар