“Қўқон-1912”нинг қизлар жамоаси ўзининг биринчи учрашувини ўтказди

Narzulla Saydullayev
2 дек 2017, 16:47
Барчангизга маълумки ЎФФ янги мавсумда жамоалар олдига бир қатор қатъий талабларни қўйган.

Шундай талаблардан бири ҳар бир клуб  хотин-қизлар  футбол  жамоасига эга бўлиши шартлиги кўрсатилган.

Бу борада бизнинг жамоамиз ҳам  тинмай изланишда давом этмоқда.Биз Қўқонда хотин-қизлардан иборат футбол жамоаси тузилганлиги ҳақида сизларга хабар берган эдик.  Мирсаид Миролимов мураббийлик қилаётган бу жамоа асосан маҳаллий ёшлардан иборат бўлиб, ҳали бу жамоага хотин-қизларни танлаб олиш давом этмоқда.

Бугун  “Қўқон-1912”  футбол клуби қошида ташкил этилган хотин-қизлар жамоаси ўзининг дастлабки назорат учрашувини ўтказди. Рақиб сифатида “Қўқон-1912” футбол мактабининг 2002-2003 йилларда туғилган ўғил болалари  танлаб олинди. Айтиш жоизки Миролимов  жамоасидаги футболчилар асосан 1998-2002 йилларда туғилган қизлардан иборат.
Қизиқарли ва голларга бой ўтган учрашув 6-4 ҳисобида қизларимизнинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувда Гулзода Ғуломқодирова, Вазира Мирзакамолова , Гулираъно Ҳасановалар ўзларининг чиройли ўйинлари ва киритган голлари билан мутахасисларда яхши таассурот қолдиришди. Назорат учрашувини “Қўқон-1912”  футбол клуби вице-президенти Б.Толипов бошчилигидаги  жамоа  раҳбарияти кузатиб боришди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz