

Машғулотлар кунига икки маҳалдан, "Бунёдкор" ва "Обод" стадионларида ўтказилмоқда.
Машғулотларда мураббийлар футболчилар билан янги тактик ишланмалар ҳамда ўйин пайтида юзага келиши мумкин бўлган стандарт ҳолатлар устида иш олиб боришмоқда.
Барча футболчи ва мураббийларнинг кайфиятлари аъло даражада. Жамоа шифокорлари барча футболчиларни мавсумга соғ-саломат ҳолатда етиб келишлари учун кечаю кундуз тиним билмай меҳнат қилишмоқда.







