

"Водий дербиси" 31 март куни Қўқондаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтади. Бу учрашувни байрамона тарзда ўтказиш учун стадионда жуда катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. "Марказий" стадион "водий дерби"сига тўлиқ тайёр. Стадион ёритгичларининг ҳозирги ҳолати, талаб қилинган 1200 люксдан ҳам юқори ҳолатда.
Айрим кимсалар бу ўйинга Қўқондаги стадион тайёр эмаслиги учун бошқа жойга кўчирилиши мумкин деган асоссиз хабарларни тарқатишмоқда.
Бундай ёлғон хабарларни тарқатаётган кимсалар бизнинг дўстларимиз эмас, - деб ёзади "Қўқон-1912" матбуот хизмати.




